Оқ доғлар

19:22 / 14.09.2021 | Fazilatxon | 784

Ассалому алайкум! 9 ёшли қизимнинг юзида, тирсагида оқ доғ пайдо бўлиб қолибди. Бугун кўриб қолдим. Илтимос, маслаҳат беринг.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Болани Тери-таносил касалликлари диспансерига шифокор кўригига олиб чиқинг. Сабабини текширувлар орқали аниқлаб даволанса бу доғлар кетади ин шаа Аллоҳ. Витаминлар етишмовчилиги ёки гижжа қуртлари кўпайганлиги, моддалар алмашинуви бузилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!