Ассалому алайкум! Бомдод намозини қазо қилмасдан ўқиш учун, хуфтондан бомдодгача ухламайман. Яъни бу вақтда ухламасдан: Шайхимизнинг ёзган китобларидан тартиб бўйича келтирилган китобларни ўқийман, аудиолар эшитаман, тасбеҳ, истиғфор, саловатлар айтаман, вақтимни бекор ўтказмай бомдод киришини кутаман ва бомдод кириши билан бомдод намозини ўқиб оламан, шундан сўнг эса ухлайман. Лекин бувим бу ҳолатимга қаршилар: сабаби эса, бомдод намозига ухлаб кейин уйқудан воз кечиб бомдод учун уйғониб, бомдодни ўқиса шунда савоб бўлади, савобига шу орқали эришилади, дедилар. Лекин агар кечқурун ухласам, бомдодга уйғонишим эҳтимоли камроқ, қазо қилиб қўйишим мумкин ёки қазо қилиб қўйишдан қўрқаман. Бу ҳолатда ухламасдан бомдодни кутишим қанчалик тўғри, бу ишим тўғрими, шу ҳолатда ҳам савобга эга бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ кечани уйқу учун қилган. Кечасидаги уйқуни ҳеч қандай уйқу боса олмайди. Бомдодга туришнинг бошқа чораларини қилиш лозим. Валлоҳу аълам!