Ассалому алайкум! Опам билан гапимиз гапимизга тўғри келмай қолган давр бўлган. Ғурури баланд аёл. Мен паст келганман. Мени енгган ҳолати тасдиқланмади ва хатолигини билди. Ҳозирда муносабатларимиз яхши. Опамни менга қаттиқ гапириб юборгани учун унга гуноҳ ёзилишидан қўрқаман. Шундай ҳолатда гуноҳ ёзиладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ундан рози бўлиб ҳаққига дуо қилсангиз, кечирилиш эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам!