Ассалому алайкум! Агар бир мусулмон бошқа мусулмон биродарини гуноҳ қилаётганини кўрсаю лекин уни бу йўлдан қайтармаса, гуноҳ бўладими? Уни бу гуноҳ ишни қилаётганини, бу йўлдан қайтиши учун унинг яқинларига айтса, чақимчи бўлиб қолмайдими? У бу вазиятда қандай йўл тутсин? Жавоб учун олдиндан раҳмат, сиздан Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши бошқасини хато қилаётганини кўрса ўзи уни бундан қайтаришга ҳаракат қилади, қўли, сўзи ва қалби билан. Лекин бошқасига айтмайди. Чунки бошқанинг айбларини сатр қилиш керак. Айтмаса, ҳалокат етадиган бўлса, айтмасликдан бошқа имкон бўлмаганидагина айтилади. Валлоҳу аълам!