Чақалоқ йўлдоши

02:20 / 15.10.2021 | Bintu Ravshan | 323
Ассалому алайкум! Қадрли устоз. Инсон танасини ҳар бир азосини комиш кераклигини биламан. Яқинда фарзандли болгандан, туғруқхонада чақалоқ туғилгандан кейин тушадиган йўлдошни беришмаганди, эртаси Кун сўрасам ташлаб юборишган экан, шуни ўйлаб кўнглим хижил бўлади. Фарзандимдан кейин келадиган ёлдошини ерга комолмаганимга. Бут вазиятда Нима қилсам болади. Киндикни ерга кўммаса болага тасири болади деган гаплар бидъат биламан лекин бажаришим керак бўлган амални қилолмаганимдан сиқиламан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз имкон қадар ҳаракат қилибсиз. Аллоҳ тоқатдан ташқари ишни юкламайди. Валлоҳу аълам!