Ассалому алайкум! Тўрт ярим йилдан буён фарзандсизмиз. Ҳалигача жиддий даволанмадик, лекин шифокорларга кўринганман, бир мартта ҳомиладор бўлдим, лекин нобуд бўлди. Турмуш ўртоғимга даволанайлик десам, "ҳали вақти эмас, Аллоҳ вақти соати билан беради, ҳадеб доктир, доктир, деяверма", дейдилар. Илтимос, маслаҳат беринг. Қандай йўл тутсам бўлади?