Ҳожат намози ҳақида

16:17 / 15.10.2021 | Muslima | 424
Ассалому алайкум! Одинахон опа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар, шунга кўра ҳожат намозини шанба куни бомдод намози киришидан аввал ўқиш керакми ёки бомдод намози ўқиб бўлгандан кейин ўқиш керакми? Ҳозирги кунларда тахминан соат неччиларда ўқишимни тавсия қиласиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бомдод киришидан аввал ёки бомдод вақтидан кейин ўқиш жоиз. Бошқа вақтларда ўқиса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!