Ният қилишлик

16:16 / 15.10.2021 | Husniya | 373
Ассалому алайкум! Мен кунлик қилмоқчи бўлган ишларимни, кунлик айтмоқчи бўлган зикрларимни инша Аллоҳ мен бугун шу амалларни бажараман, деб ёзиб қўярдим. Кейин кўпинча бажаролмасдим. Ижтимоий тармоқларнинг бирида, аниқ эслолмайман, инсон бир нарсани қилишликни ният қилса ўша амал унга вожиб бўлиб қолади, қилиши шарт бўлиб қолади, деб эшитгандим. Шундан кейин кунлик бажаришни ният қилган ишларимни ёзмайдиган бўлиб қолдим, бажаролмасам гуноҳ қилган бўламан деган тушунчада. Лекин кунлик бажаришим керак бўлган амалларни ёзсам, куним тартибли бўлар эди. Шунга яна кундалик тутишни хоҳлайман, менга маслаҳат беринг, куним тартибли бўлиши учун нималар қилишим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кунлик режани ёзиш жоиз. Амал унга киришилгандан кейин вожиб бўлиб қолади. Ҳали киришмай туриб қила олмаса ундай эмас. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيمَا يَرْوِيهِ عَنْ رَبِّهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى قَالَ: "إِنَّ اللهَ كَتَبَ الْحَسَنَاتِ وَالسَّيِّئَاتِ ثُمَّ بَيَّنَ: فَمَنْ هَمَّ بِحَسَنَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، وَإِنْ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ عَشْرَ حَسَنَاتٍ إِلَى سَبْعِمِائَةِ ضِعْفٍ إِلَى أَضْعَافٍ كَثِيرَةٍ، وَإِنْ هَمَّ بِسَيِّئَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، وَإِنْ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللهُ سَيِّئَةً وَاحِدَةً". (رواه البخاري ومسلم في صحيحيهما بهذه الحروف).

 

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигорлари Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қилиб дедилар: "Аллоҳ таоло яхшиликларни ҳам, ёмонликларни ҳам ёзди, сўнгра шуни баён қилиб берди: ким бир яхшиликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди. Агар бир яхшиликни кўнглига тугиб, уни амалга ҳам оширса, Аллоҳ таоло уни ўз ҳузурида ўн ҳасанадан етти юз баробаргача – беҳад зиёдалар билан ёзиб қўяди. Агар банда бир ёмонликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди. Агар бир ёмонликни кўнглига тугиб, уни амалга оширса, Аллоҳ таоло уни битта ёмонлик сифатида ёзиб қўяди". (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Валлоҳу аълам!