Нима қилсам бўлади?

02:39 / 18.10.2021 | Odinaxon | 494
Ассалому алайкум! Қадрли устозалар! Аллоҳ сизлардан рози булсин. Бизнинг уйга совчилар кела бошлаганидан бери бувим мен билан уришадилар. "Ҳижоб урамаслигинг керак эди. Сени қандай қилиб кўради? Куёвни олдига ҳижобсиз чиқасан", дейдилар. Онамга ҳам шундай дегин қизингга деб доим уқтирадилар. Мен уларга қанча тушунтирсам ҳам тушунмаяптилар. Бу фарз эканини, номаҳрамнинг олдига усиз чиқиб бўлмаслигини неча маротаба тушинтирдим. Мен бу ҳолатда нима қилишим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг айтганини маҳкам ушланг. Валлоҳу аълам!