Тавба сураси

02:22 / 18.10.2021 | Xadicha | 903
Ассалому алайкум! Нима учун Тавба сурасини ўқишдан аввал Бисмиллаҳ дейилмайди?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Тавба сурасининг бошида басмала ўқилмаслигини уламолар асосан икки хил изоҳлайдилар:

– Басмалада раҳмат, меҳр маъноси бор. Тавба сураси эса жангу жадал, қийинчилик, аҳдига вафо қилмаган мушрикларга, мунофиқларга нисбатан қаттиққўллик қилиш ҳақидадир. Раҳмат билан оғирлик бир жойда жамланмагани учун Тавба сураси билан басмала бирга бўлмайди.

– Тавба сураси ўзидан аввалги Анфол сурасининг давоми бўлиши, яъни бу икки сура аслида битта сура деган эҳтимол ҳам бор. Уларнинг орасида басмала бўлиши улар қатъиян иккита сура, деган жазмга сабаб бўлади. Шу боис мусҳафларда бу икки суранинг орасида басмала ёзилмайди. (Муфассал тажвид.)

 Валлоҳу аълам!