Аёлларга оид масала

16:48 / 20.10.2021 | M | 499
Ассалому алайкум! Менда узурли кунлар 6-7 кун давом этади. Бу пайтда жуда қийналаман: намоз ўқиёлмайман, Қуръон ўқиёлмайман, ҳеч булмаса суралар тафсирини ҳам ўқиёлмайман, Аллоҳга яқин бўлгим келади, куп нарсалардан узилиб қоламан. Аллоҳдан узоқлашиб қоламан, шу учун ҳайз кунларим келаверса юрагим сиқилаверади. Ҳайз кунларини камайтиришнинг йўллари борми? Ёки бундай ҳолатда Аллоҳга ҳар доимгидек яқин бўлишим учун нималарни тавсия қиласиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ва Қуръон тиловатидан бошқа ишларни қилиш жоиз. Зикрлар айтиш, диний китоблар мутолаа қилиш. Ҳатто тафсир ўқисангиз жоиз. Оятларни ушламасангиз ва талаффуз қилмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!