Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 1 йил бўлади, ота уйида исломий муҳитда ўсганмиз. Аммо Аллоҳ кечирсин, ҳижоб ўрамаганман кейин кўнглимга солиб рўмолни оддий ўраб ёпиқ кийимлар кия бошладим, бу орада совчи келиб фотиҳам бўлди. Куёв намоз ўқийди, дейилгани учун динни тушунади деган умидда розилик бердим. Тўйдан кейин ҳижоб ўрашимга рухсат беришини айтган. Тўйимиз ҳам бўлди, лекин қайнона қайноталарим намоз ўқимайди, динни тушунмайди, эрим намоз ўқиса ҳам ҳижобимга қарши. Қайнонам ҳижобга кирса, керакмас унақа деган эримни ҳам фикрини бузган ҳозир. Ҳижоб ўрайман, десам, шундай оддий ўраб юравер, деб қаршилик қилишяпти. Ўзимни роса ўрангим бор, нима қилай жуда сиқлиб кетдим, ота-онамга билинтирмайман, уларни ҳам сиқилишларини хоҳламайман. Нима қилай, илтимос маслаҳат беринг.
Ва алайкум ассалом. Албатта аввало Аллоҳнинг айтгани қилинади. Имкон қадар авратларингизни тўсинг, рангсиз нарсалар билан ясама соч билан бўлса ҳам. Валлоҳу аълам.