Ассалому алайкум! Менинг ёшим 21 да. Бу йил институтга кирдим. Ота-онамнинг, яқинларимнинг қаршилиги туфайли ўқишдан воз кечдим. Мен ўқишни ҳаётимдаги энг катта мақсадим қилиб қўйган булсам ҳам, ота-онам учун кечдим. Ваҳоланки ўқишга киришимдан олдин, Аллоҳдан талаба бўлиш бахтига етказ, деб хар куни намоздан сўнг дуо қилар едим. Лекин дадам кўп ичадилар. Ўзининг фикри йўқ. Ким нима деса, ўшаникини маьқуллайди. Амакимлар қизизга кучиз етмайди, айтганини қилади, деб қулоғига қуйгани учун, ҳозир ўзидан-ўзи мени ёмон кўриб қолди. 2 марта ичиб, сен эрга тегмайсан, эрсиз ўтиб кет илоҳим, у дунё бу дунё рози эмасман, деб гапряпти. Лекин шу пайтгача сўзини икки қилмаганмиз. Оилада учта қизмиз. Шу пайтгача ичиб, жанжал қилиб, ойимни урсалар ҳам, уйимизда ейишга ҳеч нима қолмаса ҳам сабр қилганмиз. Аммамлар бўлса дадангни қийнадиларинг, жигаримга ичим ачийди, деб бизни урушади. Лекин шу пайтгача уларни юзни ерга қаратмадик. Намозларимизда узоқ умр, жаннат сўрадик уларга. Лекин ҳеч қачон биздан хурсанд бўлмаган. Ҳаммага бизни ёмон кўрсатади. Нима қилайлик? Энди менинг тақдирим нима бўлади? Дадам мендан рози эмас. Бугун эрталаб ҳам ановингга айт, уйга келмасин, сен ҳам келма деб жўнатди ишга. Нима қилишни билмаяпмиз. Оғзига келган гап билан ҳақорат қилади. Мендан рози эмаслигининг тақдиримга ёмон таъсири йўқми? Маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Бундай инсонларни ўзига яраша муомаласи бўлади. Ота бўлгани учун ҳурмати ва хизматини қиласиз. Аммо ақли жойида бўлмагани учун қарорларингизга унинг таъсири бўлмаслиги керак. Бироз сабр қилиб, матонат билан керакли ва тўғри ишларни қилаверинг. Ноҳақ норозиликлари ўтмайди. Ўқишни давом эттириш керак эди. Валлоҳу аълам!
https://t.me/muallim_media/381