Ассалому алайкум! Ота-онам бирга яшашмайди, укам билан мен онам билан турамиз. Бувам яқинда вафот этдилар ва ҳамма невараларга пул ташлаб кетганлар. Лекин бу пулларни ҳаммаси судхўрлик билан келган, яъни банкда фоизда бўлган. Шу пул бизга ҳалолми ёки ҳаром? Лекин бизнинг бу пулга эҳтиёжимиз йўқ ёки бўлмаса илм учун сарфласак бўладими? Масалан, кимнингдир ўқиши учун ёрдам тариқасида берсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Судхўрлик билан топилган пулларни ишлатиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!