Ассалому алайкум! Якинда бир синфдошим турмушга чиқади, иншааллоҳ. Унинг тўйи ҳозирги деярли барча тўйларга ўхшаб севги мухаббат ҳақидаги баланд қўшиқлар садосида бўлиб ўтса керак. Савол шуки, шундай тўйларга бориш жоизми ёки таклиф килинган инсон узрини билдириб, бормаслиги жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёр ўзида. Аммо тўй кунлари бориб табрик қилиб келиши керак. Валлоҳу аълам!