Ниқоб

16:50 / 21.10.2021 | Fotima | 742
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ҳижобдаман. Кўчага чиққанда ниқобланиб чиқсам, кейнги сафар яна кўчага чиққанда ниқобсиз юришим мумкин эмас бўладими? Ниқобда юриш ҳудди ҳижобда юргандекми? Ниқобни ечиб юрса бўлмайдими кейин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ниқоб ҳам сатрга киради. Уни охиригача олиб бориладиган бўлса, қилган афзал. Бизда бунга эҳтиёж йўқ, имкон ҳам. Валлоҳу аълам!