Аёл киши ишлашлиги

16:47 / 21.10.2021 | Хухра | 592
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, мен туманимиз марказий поликлиникасида катта хамшира лавозимида ишлайман, ҳозирда декрет таътиладаман. Бошлиқларим ишга чақиришмоқда, сабаби ишхонада тартиб интизомни мен ушлаб турардим, ноқонуний тиббий кўрикларни чеклардим. Ҳозирги кунда бундай номаъқул ишлар, яъни ЗАГСдан ўтувчи фуқаролар ва бошқа фуқороларни эҳтиёжига қараб тиббий кўриклар сохталаштириб келинмокда экан. Бу ҳолатни бошлиқлар ва мени ўрнимга қолган ходим ҳам эплай олмаётган экан, шу сабабдан ишга чиқсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишлаш жойингиз шариат шартларига мувофиқ бўлса (сатр аврат, намоз ўқишга имконият), фарзандингиз қийналиб қолмаса, ишга боришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!