Бу ҳаром нима қилай?

04:04 / 25.10.2021 | Mukarrama Muxammadiyeva | 409
Ассалому алайкум! Кайнонам савдоларида ва бир канча ишларида фоиз билан пул олиб муомала килган эканлар. Бу харомку десам, мен уни куп килиб бераман деб олмаганман, лекин узим хожатимни чикаргани учун чин дилдан устига кушиб берганман дедилар. Савдода йолгон ишлатишларини хам билиб колдим.Хозир асосий тушум савдодан келади. Биз хужайиним билан талабамиз. Уларга насихат килишга ботинолмайман. Бу савдодан тушган тушумлардан фойдаланишга куркиб колдим. Лекин менда бошка танлов йук. Нима йул тутишим шариатга мос? Олдинлан рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз ўзи топиб ўзи таъминот қилиши керак. Талаба бўлсангизда шубҳали нарсаларни ишлатишингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!