Ўгай ака ҳақида

04:01 / 25.10.2021 | Inson O'zing | 406
Ассалому алайкум! Азиз устозалар аввало бизнинг каби савол йўлловч мухлисаларингиз саволларига бераётган жавобларингиз ва кўрсатиб келаётган тўғри йўналишларингиз учун дилдан миннатдорлик изҳор этаман. Барчаларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим эса қуйидагича ижтимоий тармоқлардан бирида бир баҳснинг гувоҳи бўлдим унда айтилишича ота бошқа она бир бўлган ака номаҳрам ҳисобладими? Деб савол берган бу албатта илм аҳлига эмас гуруҳдаги аёллардан сўраган аёлларнинг кўпчилиги маҳрам бўлмайди дейишган буни сўрашимнинг боиси менда ота томондан ҳам она томондан ҳам ўгай акаларим опаларим борлигидир. Отаси бошқа бўлсада бир онадан туғилган акам менга маҳрам деб ўйлаб юрардим яна шу онадош опам ўғиллари ҳам менга жуда меҳрибон хола деб яхши муомалада бўлишади уларчи улар менга маҳрам ҳисобланишадими шу масалага аниқлик киритиб берсангизлар дегандим жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота бошқа она бир ака укалар маҳрам бўладилар. Уларнинг ўғиллари ҳам. Сиз уларга ҳақиқий хола бўласиз. Валлоҳу аълам!