Ассаламу алайкум. Ғуслдан олдин таҳорат олаётиб оғиз чайиб, бурун қоқамиз. Бу ҳам ғуслнинг фарз бўлган амалига кирадими ёки ғусл учун таҳоратдан олдин ёки таҳоратдан кейин оғиз чайилиб, бурун қоқиладими? Китобларда ўқишим бўйича аввал истинжо, сўнг таҳорат, сўнг бош ва бадандан 3 марта сув қуйилади. Тушунишим бўйича ғуслдаги фарз бўлган амал таҳоратда қилиниши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат ғуслдан олдин қилинмайди, ғусл ичида қилинади. Ўша таҳорат ичидаги оғиз ва бурун чайиш ғусл фарзи учун кифоя. Қайта қилинади деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!