Қазо намозини ўтириб ўқиш

06:50 / 27.10.2021 | Feruza | 647
Ассалому алайкум! Ойимнинг тиззаларида емирилиш бор, баъзида безовта қилади ва ойим оёқларини авайлайдилар. Шифокор огоҳлантирган, аммо фарз ва суннат, таҳажжуд, зуҳо намозларини тик ҳолда ўқийдилар. Бир неча йиллик қазо намозларини ҳар бир намознинг вақтида шу намознинг охирги қазосини ҳам тик ҳолда ўқийдилар. Аммо бугун жуда чарчаб юраклари ҳаддан ташқари тез урди, ҳамда қон босимлари ҳам тез-тез ўйнаб туради. Ойим фақатгина қазо намозларини ўтириб ўқисалар бўладими? Иккинчи саволни ҳам бераётганим учун узр, ойимга шу сайтдан кўриб таҳажжудни витрдан олдин ўқишларини айтгандим, аммо бир илмли аёл витр тунги намозларни якунлаб беради, витрни хуфтондан кейин ўқиш керак, дедилар. Аммо ойим витрни бир ухлаб туриб, таҳажжуддан кейин ўқийдилар. Ойимнинг ўқиётганлари тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бемор одам тик туриб намоз ўқий олмаса, ўтириб ўқиши жоиз. Бир ухлаб таҳажжуд ўқишлари ва ундан кейин витр ўқишлари тўғри. Валлоҳу аълам!