Канал ва гуруҳларда

06:46 / 27.10.2021 | Milyazova Dilfuza | 526
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда канал ва гуруҳларда "Шу каналга одам қўшган одам ота-онасини ҳажга олиб борсин", "Шу видеога лайк босган одам Ҳажга борсин " дейдиганларнинг кўп гувоҳи бўламиз. Бу ҳақида фикрингиз қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмонлар ҳаққига бу каби дуолар қилиш яхши, аммо дуолар холис бўлмоғи керак, арзимас дунё ишлари учун бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам!