Тиктириб эрга тегиш

07:21 / 21.11.2021 | Bo'ronova Marjona | 799
Ассалому алайкум! Анчадан бери виждоним кийналиб юрибди. Кўп дугоналаримни биламан турмушга чиқишдан олдин зино иш қилиб, сунъий пардаларини тиктиришган. Бу катта гуноҳни билиб туриб қуда томонга куёв тарафга айтмаганим учун мен ҳам гуноҳкор ҳисобланаманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Модомики ўша фаҳш ишни ўз кўзингиз билан кўрмаган экансиз, бу ҳақда сукут сақлайсиз. Алдаганлари учун ўзлари жавобгар бўладилар. Валлоҳу аълам!