Ассалому алайкум! Мен рассияда ишлеман маҳалладошим одам обариб ишлатади мен шу акани қо‘лида ишлеман У акадан хоззирги пайтда 3000 доллр қарзм бор бу йил ишлаган пулимдан олибқолади Саволим...о‘ша акамга айтсам бу йил 3000 доллр қарзимни олмай туринг кейинги йил олурасиз десам ва 10 15 кун бепул ишлаб бераман десам рибога кириб қолмайдими 2 хоззирги пайтда о‘ша ака намоз о‘қишга о‘тган ибодатда юради 2 йил бо‘лди намоз бошлаганига саволим Одам ишлатади рассияда ва ишни гаплашади том қилинса квадрати 500 дан гаплашса 450 дан бизга беради Г‘иш урушни эса квадратга гаплашади хазайин билан. бизга эса катеж битса малум бир сумма қо‘йиб қо‘яди манабунчадан бераман гатеж битишига деб шу иши рибо эмасми
– Ва алайкум ассалом!
Бир одам бирор объектни қуриб беришни келишиб шартнома қилиб, одам ёллаб ишлатиши шариатимизда жоиз. Қарзингизга келсак қарз муддатини кечиктириш учун ортиқча ишлаб бериш бу нотўғри. Ҳадисларда “Фойда келтирган ҳар қандай қарз рибодир” дейилган.
وروي عن ابن كعب وابن مسعود وابن عباس رضي الله عنهم جميعاً، أنهم نهوا عن قرض جر منفعة، لأن القرض عقد إرفاق وقربة، فإذا شرط فيه منفعة، خرج عن موضوعه، فيجب على المسلم أن ينتبه لذلك ويحذر منه، ويخلص النية في القرض وفي غيره من الأعمال الصالحة، فإن القرض ليس القصد منه النماء الحسي، وإنما القصد منه النماء المعنوي، وهو التقرب إلى الله عز وجل، بدفع حاجة المحتاج، واسترجاع رأس المال، فإذا كان هذا القصد في القرض، فإن الله تعالى ينزل في المال البركة والنماء والطيب
Ибн Каъб, Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумларнинг барчаси фойда келтирадиган қарздан қайтаргани ривоят қилинади, чунки қарз раҳм-шафқат ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ақди бўлиб, унга қўшимча фойда шарт қилинадиган бўлса, кўзланган мақсад ҳосил бўлмай қолади. Мусулмон одам буни билиши, ундан сақланиши ҳамда қарз ва бошқа солиҳ амалларда ниятни холис қилиши лозим бўлади. Қарз муомаласидан мақсад моддий ўсиш эмас, балки маънавий тараққиёт, Аллоҳга муқарраб бўлишдир. Қарзда муҳтожнинг ҳожатини чиқариб, берганининг мислинигина қайтариб олиш кўзда тутилади. Агар мўмин шу мақсадда қарз берадиган бўлса, Аллоҳ унинг молига барака бериб, кўпайтиради ва поклайди.
Валлоҳу аълам!