"Аллоҳ таоло соллоллоҳу алайҳи ва саллам" дейиш

02:55 / 22.11.2021 | Mavluda | 332
Ассалому алайкум! Ҳозирда ўқиётган китобимда Аллоҳ лафзи келганда унга соллоллоҳу алайҳи ва саллам қўшиб ёзилган. Аллоҳга нисбатан шундай деса бўладими? "Соллоллоҳу алайҳи ва саллам" фақат пайғамбар тилга олинганда айтилмайдими? Китобимнинг номи "Мусулмон аёлнинг эри ва оиласи олдидаги вазифалари"
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хато кетган. Бу жумла айтганингиздай Аллоҳга эмас, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга хос. Валлоҳу аълам!