Исроф ҳақида

23:28 / 21.11.2021 | Berna Harve | 283
Ассалому алайкум! Мен хонадонда ишлайман, яъни уй ишлари. Иш жойимда хонадон эгалари жуда кўп ҳаражат қилишади. Музлатгич тўлиб кетади. Баъзида ейилмасдан ташлаб юборилади. Музлатгични тозалаганимда ташлаб юборишга мажбур бўламан. Гуноҳи менга ёзилмайдими ташлаб юборганимга?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Яроқли бўлса ташлаш жоизмас. Эгаларига айтиб ҳақдорларга берворинг. Валлоҳу аълам!