Жаннат ҳурлари, эр хотин

03:54 / 22.11.2021 | _____________ | 406
Ассалому алайкум! Ҳаётда аёл эрини рози қилиб, Аллоҳ насиб қилиб ҳар иккаласи ҳам Жаннатга тушишса, аёл Жаннатда ҳам эри билан бўлишни истаб, Ҳурлардан қизғонса бўладими, яъники мен Жаннатда турмуш ўртоғимни Хурлар билан бўлишини истамаслигим мумкинми? Шуни сўраб дуо қилсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввал жаннатга тушиб олинсинчи, шунинг ғамида бўлиш керак. Жаннатда ҳур берилиши Аллоҳ таолонинг иродаси, жорий қилгани. Буни зиддини сўраш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!