Тарбия

09:26 / 24.11.2021 | Sherzod | 332
Ассалому алайкум! Мен исломий оилада катта бўлмадим. Аммо алҳамдулиллаҳ Аллоҳ қодир қилганча ҳозир ибодатдаман. Аввало ислоҳ қилишни оиламдан бошламоқчиман. Яъни онам (43 ёш) ва синглим (7 синф) дан. Лекин қандай қилиб қилишни билмай турибман. Онамга ё синглимга қанақа китоб ё маслаҳат беришим керак? Уларни ранжитмасдан ислоҳ қилишни хоҳлайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволингиз учун раҳмат. Аввало уларга маълумот бериб боринг. Она малолланиб қолмаслигига ҳаракат қилинг. Она билан бўладиган муносабат нозикдир. Меҳр билан, унга яхшиликни раво кўраётганингизни ҳис қилдиринг. Бу ишларда жанжал, норозичилик бўлмаслиги керак. Аввало ўзингиз намуна бўла олсангиз, улар учун шунинг ўзи катта тарғибот бўлади. Амал қилишса уларни мақтанг, хурсандчилигингизни изҳор қилинг. Валлоҳу аълам!