Трейдерлик касби

02:36 / 24.11.2021 | Boboxon Usmonov | 256

Ассалому алейкум! Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кенг авж олган трейдерлик касби билан шуг‘улланиш жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Агар биржаларда валюта олди-сотдиси ёки йўқ нарсани савдоси ёки шариат ҳаром қилган нарсаларга трейдерлик қилсангиз жоиз эмас. Чунки валюталар савдосида қўлдан-қўлга шарти бўлиб, бу ҳолатда амалга ошмаганлиги сабабли рибо бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!