Исломда фарзандлик бўлиш

19:09 / 22.11.2021 | Akhror TOIRJONOV | 554
Ассалому алайкум! Ҳаммага маълум оилада эркаклар кўпроқ ўғил фарзанди бўлишни хоҳлашади. Ўғилми қизми бу Аллоҳнинг берган неъмати, алҳамдулиллаҳ! Лекин эр хотин биргаликда доктор тавсияси билан иссиқ укол олиб ёки шунга ўхшаш ўғил фарзанд кўришга ҳаракат қилиш, бу исломда қандай қаралади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўғил фарзанд талабида бўлиш ва бунинг сабабларини қилиш жоиз. Ҳаммаси Аллоҳдан деган эътиқод ила. Валлоҳу аълам!