Ўғрилик қилган бўламанми?

18:09 / 24.11.2021 | Nilufarxon | 563
Ассалому алайкум! Мани бир нарса қийнаб келмоқда. Мани болалагимда ойимларни пулларидан сўрамай олиб ишлатиб юрардим. Лекин бегона инсонларни бир тийинига хам бир буюмига хам тегмайман. Турмуш қурганимдан кейин хўжайинимларни пулларидан олиб қўйиб йиғаман. Аксарият холларда олганимни биладилар. Аммо олганимни билмаган вақтлари хам бўлади, билган бўлсалар ҳам аниқ суммасини билмайдилар. Лекин олишимни биладилар. Шунга ичимда қўрқув, пушаймонлик, гуноҳми йўқми деб ўйлаб қўрқиб кетаман. Шу пулларни эхтиёжларимга ишлатаман, уйга нарсалар оламан. Аёлларни олди бердиси бўлади шуларга ишлатаман. Яқинларимга хадялар улашаман. Уй бекасиман, хадеб пул сўраб олавергани уяламан. Шунга пулларини кўп камлигига қараб олиб йиғиб юраман. Шу ишим нотўғрими? Ё эримники манга ҳалолми? Шунга жавобингиз манга жудаям муҳим. Агар ўғирлик бўлса гунохимни қандай ювай? Болаларим ўғри бўлиб қолишидан жуда қўрқаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қанча олганингизни аниқлаб, эрингизга айтиб қўйинг ва розилигини олинг. Валлоҳу аълам!