Ассалому алайкум! Мен водийда истиқомат қиламан, 3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим 2 йилдан буён Тошкент шаҳрида ишлайди. 15 кун, 20 кунда келади. Мени фарзандларим билан ёнига олиб кетмоқчи бўляпти, қайнонам ва қайнотам бунга рухсат бермаяпти. Бу ҳолатда биз қандай йўл тутишимиз зарур?
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз билан кетинг. Оила бир жойда бўлсин. Валлоҳу аълам!