Туянинг пешоби

08:53 / 02.12.2021 | Шохиста | 480
Ассалому алайкум. Шифо мақсадида туя сути ва пешобини қўшиб ичса бўладими? Олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом. Ҳанафий ва шофеъий мазҳабларида туяга ўхшаш гўшти ҳалол ҳайвонларнинг пешоби нажас бўлиб, уни ичиб бўлмайди. Ҳанбалий ва моликий мазҳабларида жоиз, дейилган. Лекин маълум бир дардга туянинг пешобидан бошқа нарса даво бўлмаслигини бир нечта табиблар бир овоздан айтишса, бизнинг мазҳабимизда ҳам ичиш жоиз.

Валлоҳу аълам.