Ассалому алайкум. Мен ишлайман, кунлик ойлик оламан иш жойимдан уйга кеганимда уйдагилар мендан пул сўрашади ва ароқ, сигарет олишади. Мен уларни гуноҳига шерик бўлиб қоламанми пул сурашганда бермасам ҳафа бўлишади, деб ўйлайманда бераман. Лекин бу нарсалар учун пул бергим келмайди.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарса олишини билсангиз, беришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!