Ассалому алайкум! Уйимизда асаларидан асал олган эдик, унчалик кўп эмас ( ҳажми тахминан 3 литр). Асални олгандан сўнг маълум бир вақт асал солинган идишнинг оғзи очиқ туриши керак экан. Шу вақт ичида асалнинг ичига сичқон тушиб ўлиб қолибди. Энди асални есак ҳалолми ёки нима қилиш керак? Шунга маслаҳат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Асал қуюқ бўлса сичқон ва у теккан атрофини олиб ташлаб қолганини истеъмол қилиш жоиз. Аммо суюқ бўлса ҳаммасини ташлаш лозим. Валлоҳу аълам!