Эримни рози қилолмаяпман

09:29 / 22.10.2021 | Oysha | 565

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, сизга жудаям ҳавас қиламан. Саволим шундан иборатки, охирги кунларда турмуш ўртоғим мендан жуда кўп шикоят қиладилар, мени рози қилмасанг, Аллоҳ сендан рози бўлмайди деб кўп гапирадилар. Мен ҳам қўлимдан келганча, шариатдан чиқмасдан иш қиламан, иложи борича кўпроқ амал қиламан. Ҳамма нарсани хохлаганларидек қилишга ҳаракат қиламан, лекин рози қилолмаяпман эримни. Мени ҳам айбим йўқ эмас, баъзида унақа эмас бунақа деб қўяман билмай. Сен кибр қиляпсан, бу шайтонни иши, шайтонга бўйсуняпсан ,Аллоҳни олдига қандай қилиб борасан мени рози қила олмасанг, қандай қилиб Аллоҳ рози бўлади сендан ва ҳоказоо... Ўзим намозимни ўқийман, гуноҳ ишдан қўрқаман, иложи борича фақат шариат бўйича иш тутаман. 3та фарзандим бор, алҳамдулиллаҳ .Уччаласи ҳам уйда, улар билан кўп банд бўламан.  Турмуш ўртоғим айтганларидан чиқмайман, орамизда бунақа нарсалар йўқ эди олдин. Фақат шариат бўйича болаларни тарбиялаш ва амал қилиш ҳақида кўп ўйлардик. Энди кўп шунақа деганларидан ўзимни ёмон кўриб қолганман. Мен рози қилолмаяпман деб ўзимни кўп койиман. Умуман ўзимни ўйламай қўйдим кўп урушадила. Индамай  кўнглимга оғир ботадиган гаплани эшитаман, лекин жим тураман. Бу нарса менга қаттиқ таъсир қилаяпти соғлигимга ҳам, руҳиятимга ҳам. Маслаҳат беринг нима қилай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиздан сўранг қайси амалларни қилсангиз рози бўлади. Қайси ишларингиздан норози эканликларини ёзмабсиз. Асосан эркак киши аёл кишининг гап қайтаришидан, табассумлик бўлмаслигидан, доим хомуш юришидан, шўх-шодон бўлиб ҳаётидан рози бўлмаслигидан, ташқи кўринишига эътиборсизлигидан норози бўлади. Сиз ҳам турмуш ўртоғингизга омонат берилгансиз. Сизнинг турмуш ўртоғингиз олдида вазифаларингиз бор ҳамда ҳақ-ҳуқуқинларингиз ҳам бор. Турмуш ўртоғингизнинг ҳам сизнинг олдингизда бурч ва вазифалари бор ҳамда ҳақ ҳуқуқлари бор. Мана буларга амал қилиб яшаса оилада жанжал ва норозиликлар бўлмайди. Албатта ўз ҳис-туйғуларингизни ифодалашни ҳам ўрганинг. Турмуш ўртоғингиздан кўнглингиз оғриб қолса ўзингизни қандай ҳис этаётганингизни айтиб туришингиз керак. Фақат бунда уни айбламаслигингиз керак.Шунчаки чиройли оҳангда дўқ қилмай, хафа бўлмай “ўзимни фалон фалон сезяпман” деб айтишни билинг. Ҳис туйғуингизни ифода қила олмасангиз йиғилиб йиғилиб бир кун ёмон оқибатга олиб келади. Валлоҳу аълам!