Ассалому алайкум! Мени ëшим 19 да. Педагогика Университетида немис тили 2- боскич талабасиман. Педагогикага унчалик қизиқмайман. Тиббиëт йўналишига қизиқаман. Сабаби онажоним шифокор. Кечаси хам хаммага ëрдам бергани шошилади. Шифокорларга иш камайиб кетганига ва битта танишимиз 7 йилда ўқишга кирганлиги учун отам менга тиббиëт йўналишида ўқишимга рухсат бермаган. Қиз боласан, кейинчалик кийналишинг мумкин деб. Ўзим хам ўша пайтда харакат килмаган эканман. Хозирда ўқишда ўзим хохламаган йўналиш бўлгани учун унчалик қизиқишим йўк. Хозирги кунда Университетда ўқиб туриб хам бошка йўналишга ўқишга топширишга рухсат бор. Шунинг учун хозирда Тиббиëт институтига ўқишга кириш учун таëрланяпман. Таëрланëтганимни факат онажонимга айтдим. Рози бўлди. Ўзингни синаб кўр деди. Кейин кўрамиз дедилар. Негадир кўнглим ғаш. Роббимиз бизга буюрган намозларимни барчасини ўқий олмаяпман. Диний китоблар ўқияпман, лекин кўп дея олмайман. Негадир кунимни самарасиз ўтказяпман. Мени яхши кўрган ўртоқларимни хам хафа қилиб кўйяпман. Аввалгидек ширинсу́з, беғубор қиз бўлишни хохлайман. Менга қандай ëрдам бера оласиз? Саволимни ўқиб чикканингиз учун сизга катта рахмат. Роббимиз рози бўлсин сиздан.
– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол сизда сурункали чарчаш бордир. Бироз ўзингизга дам беринг. Яхшилаб ухлаб олинг. Ухлашга вақтлироқ ётиб вақтлироқ туринг. Кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг. Дўст дугоналарингиз билан кўришиш сизни ҳурсанд қилса улар билан кўришиб туринг. Келажагингиз ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрингда бирон қарорга келиб шуни амалга оширинг. Қайта қайта шу қарорингиз ҳақида ўйлаб қолаётган бўлсангиз демак уни амлга ошириш шарт. Бу сизнинг онгингизнинг талаби. Ўзингизни тушуна олмаётган бўлсангиз ёки юқоридагиларни бажаришга қийналсангиз албатта психолог қабулига боринг. Валлоҳу аълам!