Бу қарғиш эмасми?

09:37 / 02.12.2021 | Малика | 412
Ассалому алайкум! Онам “Э Ўл” дея жуда кўп такрорлайдилар, мен қизлари ва олдиларида кўп бўлганим учун улардан бу гапни кўп эшитаман ака-укамлардан кўра. Саволим шундан иборатки, бу қарғиш бўлиб менга ёзилмайдими? Мен бундан жуда қўрқаман, ундай деманг, она, илтимос, деб кайфиятлари бор пайтда айтаман. Аммо бу одат тусига айланиб улгурган, улар мени яхши кўрадилар, биламан, аммо...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одатга айланган беқасд нарса ўтмайди, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!