Ассалому алайкум! Мана келин бўлганимга 12 бўлди, лекин шу янги келинлигимдан, уйимизда мени ва турмуш ўртоғимни орамизда нима булса, телефонда у танишига, бу ўртоғига айтиб ўтирадилар. Оилада хар хил вазиятлар бўлади, хафагарчилик, хурсандчилик хамма хаммасини айтади. Бошқаларнинг оиласини хам тинмасдан уйимизда мухокама килади, тўғриси эътибор бермасликга роса харакат қиламан, бора бора бу холатлар рухиятимга ёмон таъсир килаяпти. Бизга ойим уйдаги гапни бировга айтиб бўлмайди деб уктирардилар. Шариатга хам тоғри келмайдику эр ва хотинни ўртасидаги гапни бировга айтишлик, уйидаги бўлаётган хар бир воқеани телефонда тинмасдан у бу одамга айтишлик. Тўғриси ёмон кўраман буни, шу қилиқларидан безиб, ёнларида ўтиргим келмай қолди. Тинимсиз телефонда бизни уйимизда воқеалар ёки қариндош танишларини уйидаги воқеалар мухокама бўлаётгани учун. Асабларим хам чарчаб қоляпти. Маслахат беринг, қандай йул тутай. Намоз ўқийдилар, Қуръон ўқийдилар, лекин шу қилиқларини хеч хам ташламайдилар.
– Ва алайкум ассалом!Сабр қилинг. Қайнонангиз олдида гуноҳи кабиралар ҳақидаги маърузаларни кўпроқ эшитинг. Зора қулоғига кирса. Унинг бу одатларига эътибор қилмасликка ҳаракат қилинг. Чунки у қайнона. Унга ақл ўргата олмайсиз, уни тарбиялай олмайсиз ва ўзгартира олмайсиз. Ҳар ким охиратда ўзи учун ўзи жавобгар. Сирли гап сўзларни унинг олдида гапиришдан эҳтиёт бўлинг. Валлоҳу аълам!