Витамин етишмаслиги

08:29 / 26.10.2021 | Muxlisa | 1767

Ассалому алайкум! Менинг ёшим йигирмада бозорда сотиладиган кесакни сотиб олиб ейман ҳар замонда, тупроқнинг ҳидини яхши кўраман. Гемоглобиним 70 чиқди ўлчатгандим.Қандай маслаҳат берасиз? Қайси витаминларни ёки дориларни истеʼмол қилишим керак?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сизда камконликнинг урта даражали  холати мавжуд экан .  
Камқонлик – қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши. Бу касалликка аксарият ҳолларда аёллар ва болалар чалинади. Чунки уларда темир моддасига бўлган эҳтиёж эркакларникига қараганда 3,5 баробар юқори.

Камқонликнинг асосий белгилари — бош оғриши ва айланиши, иштаҳасизлик, тез чарчаш, кўнгил айниши, титроқ, қўл-оёқларнинг музлаши, тана ҳароратининг пастлиги, терининг оч рангга кириши, тез юрак уриши, нафас олишнинг оғирлашуви, кўкрак қафасида оғриқлар пайдо бўлиши , ноодатий нарсаларни ,масалан , кечак , гилвата , мел  кабиларни ейишга рагбат ошиши кабилар  ушбу касалликнинг аломатлари ҳисобланади.

Дунё аҳолисининг 40 фоизи камқонлик билан хасталаниб, касалликка чалинганлардан 75 фоизи темир танқислиги, зарурий элементларга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик оқибатида юзага келмоқда.
Камконликни даволаш аввало Уни келтириб чикарган сабабини аниклаб бартараф килиш билан булади . Агар унинг сабаби ошкозон-ун икки бармок яра касалликлари булса ёки гормонал бузилиш хисобига хайз циклининг бузилиб , меьердан ортик микдорда кон йукотиш булса ана шу касалликларни даволашдан бошланилади . Чунки яширин кон кетиш учокларини бартараф килмай туриб гемоглабинни кутарадиган препаратларни узи билан чекланилганнинг фойдаси йук. Шунингдек сурункали гепатит , цирроз ва сурункали буйрак етишмовчилиги бор-йуклигини ва зарурат булса , суяк кумигида узгаришлар бор-йуклигини хам аниклаш шарт булади . Демокчи булганим , бу холатда мутахассис гематолог куригидан утишингиз максадга мувофик . Камконликнинг узини турлари хам бисёр: темир танкис камконлик, В 12 - танкис камконлик , сурункали инфекцион касалликлар окибатидаги камконлик , суяк кумиги патологиялари неопластик узгаришларига боглик камконлик , талассемия ва хоказо ...

Қуйида уй шароитида камқонликни даволаш учун нималар истеъмол қилиш кераклигини эътиборингизга ҳавола этаман . Аммо авваламбор мутахассис гематолог куригига чикиб  , дори воситаларини кабул килишингизни тавсия киламан . Дори воситасини танлаш эса текширув натижаларига караб танланади .
Уй шароитида сиз куллашингиз мумкин булган тадбирлар :
Темир моддасига бой овқатларни истеъмол қилиш лозим (кунлик 15 мг):
дуккаклилар (ловия, нўхат, мош) ва жўхори;
гўшт ва балиқ маҳсулотлари;
сабзавот (айниқса, қизил сабзи), мевалар ва кўкатлар;
қуруқ мевалар: туршак, ўрик, тут ва олхўри қоқилари, ёнғоқ, майиз.
Айниқса, ҳомиладор аёллар одатдагидан икки баробар кўп темир моддасини истеъмол қилишлари лозим. Олхўрини кўп истеъмол қилиш қон таркибида қизил қон таначаларининг кўпайишига ёрдам беради. Овқатланиш мобайнида ёки овқат билан бирга чой ёки қаҳва истеъмол қилманг, 60-120  дақиқадан сўнг ичган маъқул. Чунки овқатдаги организм учун зарур моддаларни сўрилмасиданоқ парчалаб юборади. C витаминига бой маҳсулотлар (апельсиншарбати, наъматакли чой) темир моддасининг организмга сингишига ёрдам беради.

Ибн Сино исмалоқни камқонликни даволашда ишлатган: 1 ош қошиқ исмалоқ ўти ёки барги кукуни 200 грамм сувда 10 дақиқа қайнатилиб, тиндириб қўйилади. Докадан сузиб, кунига уч маҳал ичилади.

Халқ табобатида: беҳининг барги ва пўстлоғидан қилинган дамлама, шунингдек, лимонўт баргидан тайёрланган дамлама ҳам камқонликда фойдаланади. Валлоҳу аълам!