Ўғлимни уришавераман

22:56 / 27.10.2021 | Muhammad Ali | 1743

Ассалому алайкум! Ўғлим 8 ёш учинчи синф ўқувхҳиси. Ёшлигидан қайсар қайнона қайнотам бн турамиз. Аввалига сўкмасдим урмасдим кўп шўхлик қиларди. Уриш кк деб қайнонам қайнотам урмасам ўзлари уришарди. Кейин ман ҳам урадиган бўлдим. Ҳозир ҳар куни урмайман сўкмайман деб ваъда бераман лн барибир мажбур бўламан. Ўзича эрталаб турмайди кечаси эрта ухлашга ётқизсам ҳам у бу баҳоналар бн 12 1 қилиб ухлайди. Мактаби икки йилдан бери тушликдан сўнг келибоқ дарсини қилдиролмайман эртага қолдирсам турғизолмай қилинмай қолиб кетади. Ўзича дарс ҳам қилмайди. Овқатни ҳам егизолмайман вақтида емайди. Борган сари фақат сўксам урмас бир иш қиладиган бб кетяпти . Илтимос маслаҳат беринг жуда қийин аҳволдаман?!

Педагог:

Ва алайкум ассалом!  Халқимизда: "Ураверсанг эти - гапираверсанг бети қотади" - деган мақол бор. Аввало, ҳалол ризққа  амал қилишингиз, ўзингиз ҳам фарзандингизни ўргатгунингизча  соат 22 да ҳамма чироқларни, телевизорни ўчириб, эрта ухлашни одатллантиринг. Эрта ухласа, эрта туради. Намоз ўқишни ўргатинг. Таҳоратда юришга одатлантиринг. Шайтондан узоқ  бўлади. Қуръон сураларини  ёдлатинг. Яхши  томонларини топиб мақтаб қўйинг ёки ширинлик билан мукофотланг. Ҳа деб қаттиқ гапиравериш, уриш фарзандингизни ўта қайсар  қилиб қўяди, кейинчалик  гап қайтарадиган, гап таъсир  қилмайдиган бўлиб қолади. Ўртоқларча,  дўстларча гаплашиш, дарс қилиш, уй йиғиштиришни бирга қилинг. "Исломга  бағишланган умр" китобини ўқиб чиқинг. Шайх Ҳазратларининг оталари фарзандларига қандай муомала қилганларидан уларнинг фарзандлари ҳамма хавас қиладиган олимлардан бўлишганига гувоҳмиз. Ўзингиз ҳам намозларингизда, айниқса, таҳажжуд намозингизда дуо қилинг. Иброҳим сурасидаги 41- оятни ёдлаб ҳар намозингизда айтишни одат қилинг.  Ин шаа Аллоҳ фарзандингиз  кўнглингиздагидек инсон бўлиб улғаяди.