Оилавий

23:36 / 27.10.2021 | Mohidil | 465

Ассалому алайкум! Биз уйда 2 та овсинмиз мен кичкина овсинман. Катта овсинимни 2 та фарзанди бор бири 5 ёш бири 3ёш . Мени 3 ойлик чақалоĝим бор. Мен бирнарсага ҳайронман овсиним хеч болаларига тарбия бермайди масалан кичкина тарбияларни ҳам, қолингни юв, ойинчоқларингни йигиштир, акса урганда оĝзингни ёпиб аксир , одамга қараб йôталма ва шунга охшаш майда майда ôргатишларни оргатмайди. Болалари йиĝлааб этагига ёпишиб юрсаҳам индамай юраверади боласини овутмайдиҳам.Аксинча ҳамма нарсани бузиштириб айтганини қилмагандан кейин бақиради ундан кора бақирмасдан олдин шу нарсаларни ôргатса болмас эканми дейман.мен келин болиб тушиб болаларига шундай гапларни айтиб оргатаман лекин мени айтганларимни копҳам қилавермайдилар кичкиналар, мен оила азоларни олдида айтганимдан кейин у ҳам бази базида айтади лекин шундаҳам қатъий хечнарса оргатмайди. Мен айтсам мен қаттиқроқ урушсам мени ёмон коради. Мен жуда асабийлашиб кетаман мени болалариммаску деб ташлаб қояолмайман бу мени кайфиятимга кун давомида тасир қилиб юради. Бу вазиятда нима қилсам бôлади? Илтимос маслаҳат беринг!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Овсинингизнинг болалари ҳаммангиз бир жойда яшаганингиз сабабидан оила аъзоларингиздир. Бундан ташқари турмуш ўртоғингизнинг жиянлари. Улар яқин қариндошларингиз. Овсинингиз ёнингизда бўлмаган вақтларда унинг фарзандларига ҳам чиройли тарбия бераверинг. Уларнинг ҳақиқий мусулмон бўлиб шаклланишида ўз ҳиссангизни қўшиб қўлингиздан келганича тарбиялайверинг. Пинҳона қилинган бу амалларингизнинг ажр-мукофотлари бўлади иншааллоҳ. Фақат болаларга чиройли оҳангда тушунтириб гапириш керак. Ундай қил бундай қил дейиш билан иш битмайди. Асло бақириб, урушиб бўлмайди. Бу тарбия эмас. Болаларга бақирилса уларнинг мия қобиғи ёпилиб қолади ва гапни тушунмайди. Тафаккур ўчиб қолади. Урушиб бақирилганда нафақат болаларда умуман барча одамларда ҳам шундай ҳолат рўй беради. Гапираётган гапингизнинг сабабларини тушунтириб одоб-аҳлоққа риоя қилиб меҳр ила гапирсангиз бола албатта бу гапни қабул қилади ва амал қилади. Валлоҳу аълам.