Ассалому алайкум! Баъзида кўчадаги аёллар ҳижоб ўрашади, лекин у тор ёки енги мода деб красофка кийиб тавонни очиб юришади. Бу тўғри эмас албатта. Лекин бу айёларга тааллуқли масала бўлгани учун ва номаҳрам бўлганлиги учун эркакларга ноқулай албатта. Лекин шу аҳволда жуда тор ва бўяниб юриш ҳам тўғри эмас. Мен сизга илтимосим шуки бир иҳчам китоб ёзсангиз. Яъни унда фақат ҳижобга тааллуқли масалалар бўлса, ҳижоблик аёллар ҳақида бўлса. Ёки Омина журналларидан бирини шунга бағишланса. яъни кўчада билимсизлик туфайли тор ёки мода деб юрган айёларга кўзимиз тушса уларга буни тушунтиришни иложи бўлмаса уларга шу қулай китобни совға сифатида берилса, уларга тушунтириш мажбурятимиз бироз бўлсада камаярмиди. Ёки шундай иҳчам китоб бўлса номини айтсангиз. Олдиндан. Раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ насиб қилса. Унгача қуйидаги мақоламиз бор https://muslimaat.uz/maqola/36885
Валлоҳу аълам!