Жавобингни бердим, деса талоқ ҳисобланадими?

09:37 / 07.12.2021 | Mohlaroy | 1765
Ассалому алайкум! Аёл эри билан жанжаллашиб, жавобимни беринг, деса, Эр кўнглида талоқ қилиш нияти бўлмаса-да, бўпти, жавобингни бердим, деса, талоққа Ўтмайдими? Агар талоқ ҳисобланса, биз никоҳ ўқиттиршимиз керак бўлса, биз ҳозир бошқа давлатда яшаяпмиз. Бу ерда ҳам масжидлар бор, лекин уларни мазҳаби бошқа. Ўшаларга никоҳ ўқиттирсак бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоққа ўтади. Уларнинг никоҳ ўқиши жоиз. Валлоҳу аълам!