Сажда ояти

19:01 / 08.12.2021 | islam | 583
Ассалому алайкум! Устоз, мен Қуръон ўқишни энди ўрганямпан ин ша Аллоҳ. Битта сурани бир неча маротаба ўқишимга тўғри келади. Шунда сажда ояти келганида хар сафар сажда қилишим керак бўладими? Ва шу вақтда сатри аврат қилишим шартми? Чунки уйда юрганимда сатри аврат тўлиқ қилинмаган ҳолда бўламан ва дарсларимни ҳам шу ҳолатда тайёрлайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир жойда ўтириб бошқа ерга ва бошқа ишга киришмай битта оятни такрор қилсангиз, неча марта ўқисангиз ҳам битта сажда кифоя. Сажда намоздандир. Саждага ҳам намоздаги талаблар қўйилган. Шу сабаб сатр аврат қилинади. Валлоҳу аълам!