Ҳайздаги ҳолат

18:57 / 08.12.2021 | сабогул | 547
Ассалому алайкум! Қариндошимнинг илтимоси билан савол йўллаяпман, ноқулай савол бераётганим учун узр. Ҳайз тугаш арафасида кучли хавотир пайдо бўлади, айрим пайт оқ суюқлик тугаш белгиси бўлса айрим пайт ҳеч нарса келмай поклик ҳосил бўлади, аммо бу кузатув орасида нечта намоз вақти ўтиб кетади, "Аёл мўътабар зот" китобида бу масалага жавоб тополмадим, ёки тушунмадимми, шундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар аёлда ўзига хос йўли ва бунга яраша сезгиси бўлади. Гумонига поклик ғолиб келса, ўшанга қараб иш тутади. Тоза бўлганини билмай қолса, амалларинг қазосини қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!