10 кунлик ҳайз

01:41 / 08.12.2021 | Margubaxon Qaxxorova | 545
Ассалому алайкум! Мен 13 ёшдаман, 10 кун ҳайз кўраман. Лекин 10 кун қон келмайди, 5 ёки 6 кун қон келиб, 4-5 кун оч жигарранг ва озгина бўлиб қолади. Мен 10 кун намоз ўқимаслигим керакми ёки қон тўхтагандан кейин ўқисам бўлаверадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!