Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, ғусл вожиб бўлса, аммо ғусл қилишнинг имкони бўлмаса (талабалар ётоқхонасидаги айрим муаммолар сабабли) одатдагидек таҳорат қилиб намоз ўқийверса бўладими (ғусл қилишга имконият бўлгунча намоз вақти ўтиб кетади) ва бу намоз дуруст бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Модомики шаҳарда бўлинар экан ва яқинида сув бўлар экан, ғул қилмагунича жунублик кетмайди. Таҳорат ҳам таяммум ҳам жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!