Ассалому алайкум! Мен Тиббиёт олийгоҳи талабисиман. Ўзим араб тилини билмайман, Шайх Алижон Қори устоздан тўғри ўқиш сирларини ўрганиб тураман. Ажр-савоб умидида Қуръонни тўғри ўқий оладиган номаҳрам курсдошимга Мусҳаф ҳадия қилишим жоизми? Албатта, иншааллоҳ, заруратсиз безовта қилмаслик шарти билан!
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Бошқаси воситасида берилса, янада яхши. Валлоҳу аълам!