Ассалому алайкум! Таҳажжуд намозидаги дуо нишонга теккан ўқдир, деган эканлар Имом Шофеий ҳазратлари. Ҳозир ёш болам бор, намоз ўқий олмаяпман. Қиш кунларида жуда тез шамоллаб қоламан, гинекологик томондан ҳам бироз муаммо бор. 5 маҳал намоз ўқимасам, аммо қурбим етганча кечқурунлари таҳажжуд намози ўқисам бўладими? Ёки фарз намозларисиз таҳажжуд намози қабул бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Фарзнинг ҳар бир ракъати учун Қиёматда сўраласиз. Бир ракъатини тарк қилса, йиллаб дўзахда азобланади. Аммо таҳажжуд бу каби талаб қилинмаган. Яна бир мулоҳаза, Аллоҳга фақат эҳтиёжингиз учун ибодат қиласизми? Аввало фарзларни мукаммал қилиб ўқинг. Валлоҳу аълам!